Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда меҳнат низолари бўйича ихтисослашган судьялар корпуси ташкил этилади

09.07.2026 21:08

10

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади.

Олий суд Раёсати фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади.

Шунга кўра:

—2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушган меҳнат низоларига оид аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.

—2026 йил 31 июлгача келиб тушган, шу жумладан, иш юритувига қабул қилинган ишлар эса 2026 йил 1 августга қадар амалда бўлган тартибда кўриб чиқилиб, якунланади.

Ихтисослашган судьялар корпусининг жорий этилиши меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни чуқурроқ ҳуқуқий таҳлил қилиш, уларни кўриб чиқишда ягона амалиётни шакллантириш ҳамда суд қарорлари сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган