Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади

10.07.2026 19:47

9

Талабалар «1+3», «2+2», «3+1» каби моделлар асосида Ўзбекистон ва хориж университетларида таҳсил олиб, ҳамкор хорижий олийгоҳ ҳамда олий мактаб дипломига эга бўлади. Бу эса хорижда ўқиш ва яшаш харажатларини 10 баробаргача қисқартириш имконини беради.


Президент Шавкат Мирзиёевга халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдим этилди.

Унга кўра, Тошкент архитектура-қурилиш университети таркибида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади. Таълим дастурлари дастлаб Буюк Британиянинг Нортумбрия ва Ҳартфордшир университетлари асосида йўлга қўйилиб, кейинчалик Сапиенца, Саутгемптон, Глазго каби нуфузли олийгоҳлар билан ҳамкорлик кенгайтирилади.

Талабалар «1+3», «2+2», «3+1» каби моделлар асосида Ўзбекистон ва хориж университетларида таҳсил олиб, ҳамкор хорижий олийгоҳ ҳамда олий мактаб дипломига эга бўлади. Бу эса хорижда ўқиш ва яшаш харажатларини 10 баробаргача қисқартириш имконини беради.

Шунингдек, Тошкентда Қатарнинг Education City, Дубай халқаро академик шаҳри ва Жанубий Кореянинг Инчхон глобал кампуси тажрибаси асосида етакчи хорижий университетлар жойлашадиган Халқаро университетлар шаҳарчасини ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Президент таклифларни маъқуллаб, интеграциялашган таълим дастурларини босқичма-босқич кенгайтириш ва нуфузли хорижий университетлар билан узоқ муддатли академик ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган