Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Йирик P2P ўтказмаларини солиқ органларига очиқлаш таклифи Конституцияга зид — Марказий банк

11.07.2026 20:28

16

Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг таъкидлашича, Конституциянинг 41-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг банк операциялари, омонатлари ва ҳисобварақлари сир сақланиши қонун билан кафолатланади. Шу боис мазкур ташаббус амалдаги қонунчиликка, жумладан, «Банк сири тўғрисида»ги қонун талабларига ҳам зид ҳисобланади.


Марказий банк йирик миқдордаги картадан картага (P2P) ўтказмалар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Конституциясига зид эканини маълум қилди.

Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг таъкидлашича, Конституциянинг 41-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг банк операциялари, омонатлари ва ҳисобварақлари сир сақланиши қонун билан кафолатланади. Шу боис мазкур ташаббус амалдаги қонунчиликка, жумладан, «Банк сири тўғрисида»ги қонун талабларига ҳам зид ҳисобланади.

Регуляторга кўра, ушбу ташаббус аввал ҳам жамоатчилик томонидан танқид қилинган. Марказий банк Солиқ қўмитасига қарор лойиҳаси банк сири тўғрисидаги қонунга мос келмаслиги ҳақида ўз хулосасини тақдим этган.

Марказий банк фикрича, таклиф қабул қилинса, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланиши, нақд пул айланмаси ортиши, маблағларнинг банк тизимидан норасмий муомалага чиқиб кетиши ҳамда яширин иқтисодиёт улушининг кўпайиши хавфи юзага келиши мумкин.

Шунингдек, регулятор мазкур меъёрий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, ойига 500 БҲМ миқдоридаги P2P ўтказмалар чегараси нима асосда белгилангани ҳақида Марказий банкда маълумот мавжуд эмаслигини қайд этди.

Марказий банк банк тизимида банк сири ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича замонавий техник ҳамда ташкилий чоралар амалда эканини ҳам таъкидлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган