Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қатарнинг собиқ амири вафот этди

12.07.2026 12:07

19

Якшанба куни Қатарнинг собиқ амири, мамлакатни 18 йил бошқарган шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда амалдаги амир девони расман маълум қилди.

Якшанба куни Қатарнинг собиқ амири, мамлакатни 18 йил бошқарган шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда амалдаги амир девони расман маълум қилди.

Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний замонавий Қатарнинг меъмори сифатида тарихга кирган. У ҳокимиятни ўғлига топширганидан кейин ҳам жамиятдаги нуфузини сақлаб қолган ва халқ томонидан катта ҳурмат ҳамда меҳр билан эслаб келинган.

Амир девонининг расмий баёнотида чуқур ҳамдардлик билдирилиб, бу мусибат Аллоҳнинг иродаси экани таъкидланган. Шунингдек, шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти бутун Қатар учун оғир йўқотиш экани қайд этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган