Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси – Шайх Ҳамад ибн Халифа Ол Сонийнинг дафн маросимида қатнашиши кутиляпти.
1995–2013 йилларда Қатарни бошқарган амир Ҳамад ибн Халифа Ол Соний 12 июл куни 74 ёшда вафот этганди.
ТИВ расмийсининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, мазкур маросимга иштирок бугунга белгиланмаган.
Қатар Амирлиги Девони расмий маълумотига кўра, Шайх Ҳамад ибн Халифа Ол Сонийнинг жаноза намози 2026 йил 12 июл (якшанба) куни Доҳадаги Имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб масжидида ўқилган.
Амир Шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний 13–15 июл кунлари Лусаил саройида хорижий давлат раҳбарлари, расмийлар ва фуқаролардан таъзия қабул қилади.
Қатарда 4 кунлик миллий мотам эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 июл куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбарининг мамлакатимизда қора металлургия саноатини янада ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.

