Давлат хавфсизлик хизмати Зангиота тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва Бувайда тумани Электр таъминоти корхонаси муҳандисининг коррупциявий жиноятларини фош қилди.
Маълум қилинишича, солиқ инспектори тадбиркорга қўлланиладиган жаримани бекор қилиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Бувайдадаги муҳандис эса қуёш панеллари ўрнатиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва техник шарт олиб бериш эвазига тадбиркордан 5 минг АҚШ доллари сўраган бўлиб, 1000 долларни олган вақтида ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

