Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қашқадарёда ҳам оғир юк машиналари ҳаракати чекланди

15.07.2026 09:44

19

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача, асфальт қопламаси эса 70–75 даражагача қизиши кутилмоқда. Шу муносабат билан автомобиль йўлларини сақлаш мақсадида оғир юк машиналари ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача чекланади.

Қашқадарё вилоятида аномал иссиқлар сабаб оғир юк транспорт воситалари ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача, асфальт қопламаси эса 70–75 даражагача қизиши кутилмоқда. Шу муносабат билан автомобиль йўлларини сақлаш мақсадида оғир юк машиналари ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача чекланади.

Чеклов Қарши шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи барча умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида амал қилади.

Аввалроқ худди шундай чеклов аномал иссиқлар туфайли Сурхондарё вилоятида ҳам жорий этилган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган