Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Иссиқда ишлаш қоидалари: 11:00–16:00 оралиғида ташқи ишлар чекланиши шарт

15.07.2026 11:50

15

Бундан ташқари, иссиқ шароитида ишлайдиган ходимлар аввалдан тиббий кўрикдан ўтган бўлиши керак. Агар ходимнинг аҳволи ёмонлашса, у зудлик билан салқин жойга олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.


Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар муносабати билан Меҳнат инспекцияси иш берувчилар учун мажбурий талабларни яна бир бор эслатди. Инспекцияга кўра, бу талаблар тавсия эмас, балки меҳнат қонунчилигида белгиланган мажбурий қоидалар ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилган кунларда соат 11:00 дан 16:00 гача очиқ ҳавода бажариладиган ишлар имкони борича қисқартирилиши ёки вақтинча тўхтатилиши, оғир жисмоний меҳнат эса чекланиши лозим.

Шунингдек, иш берувчилар:

ходимларни етарли миқдорда тоза ичимлик суви билан таъминлаши;

сояли ёки совитиладиган дам олиш жойларини ташкил қилиши;

енгил, ҳаво ўтказувчи ва иссиқдан ҳимоя қилувчи махсус кийимлар бериши;

ходимларга иссиқ уриши аломатлари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби бўйича ўқув ўтказиши шарт.

Бундан ташқари, иссиқ шароитида ишлайдиган ходимлар аввалдан тиббий кўрикдан ўтган бўлиши керак. Агар ходимнинг аҳволи ёмонлашса, у зудлик билан салқин жойга олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.

Меҳнат инспекцияси кучли иссиқ шароитида меҳнат қилиш иссиқ уриши, сувсизланиш, ҳушдан кетиш ҳамда юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини таъкидлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган