Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Энди рўйхатдан ўтмаган мастер режалар асосида қурилишга рухсат берилмайди

16.07.2026 09:28

14

Шунингдек, аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганидан сўнг 3 ой ичида уни амалга ошириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Ушбу дастур 3 йилдан 5 йилгача бўлган даврга мўлжалланади ва унда тадбирларнинг молиялаштириш манбалари ҳамда амалга ошириш муддатлари аниқ белгиланади.

Президентнинг «Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан мастер режаларнинг ягона электрон реестри юритилади. Барча мастер режаларнинг рақамлаштирилган нусхалари мазкур реестрда сақланади.

Қарорга кўра, реестрда рўйхатдан ўтмаган мастер режаларни амалга ошириш, шунингдек, улар асосида шаҳарсозлик, қурилиш, инвестиция ва бошқа фаолиятни юритишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганидан сўнг 3 ой ичида уни амалга ошириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Ушбу дастур 3 йилдан 5 йилгача бўлган даврга мўлжалланади ва унда тадбирларнинг молиялаштириш манбалари ҳамда амалга ошириш муддатлари аниқ белгиланади.

Комплекс дастур ижроси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиниб, унинг бажарилиши оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Қарор билан яна бир муҳим тартиб жорий этилди. Унга кўра, бош режаси мавжуд бўлмаган ёки ишлаб чиқилганига 10 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли пунктлари учун янги бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари республика бюджети маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган