Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятидаги барча боғчалар ҳам вақтинча ёпилди

16.07.2026 14:41

8

Тошкент вилоятида 16 июлдан бошлаб барча давлат, нодавлат ва идоравий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу бўйича топшириқ вилоят ҳокими Зоир Мирзаев раҳбарлигидаги йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимликларига берилди.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, боғчалар фаолияти об-ҳаво меъёрий ҳолатга келгач, қўшимча қарор асосида қайта тикланади.

Аввалроқ аномал иссиқ сабаб Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги боғчалар ҳам вақтинча ёпилган эди. «Ўзгидромет» прогнозига кўра, 18–20 июль кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46–48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган