Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

ХВЖ: Ўзбекистоннинг валюта курси энди “сузиб юрувчи” режимда

17.07.2026 10:37

13

ХВЖ экспертларига кўра, мазкур ўзгариш 2025 йил апрель ойидан буён миллий валюта курсининг бозор шароитларига мослашувчанлиги сезиларли даражада ошгани билан изоҳланади. Энди сўм курси асосан валюта бозоридаги талаб ва таклиф таъсирида шаклланмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унда мамлакатнинг амалдаги валюта курси режими аввалги “бошқарилувчи” (crawl-like) тоифадан “сузиб юрувчи” (floating) тоифасига қайта таснифлангани қайд этилди.

ХВЖ экспертларига кўра, мазкур ўзгариш 2025 йил апрель ойидан буён миллий валюта курсининг бозор шароитларига мослашувчанлиги сезиларли даражада ошгани билан изоҳланади. Энди сўм курси асосан валюта бозоридаги талаб ва таклиф таъсирида шаклланмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, мослашувчан валюта курси ташқи иқтисодий шоклар, жумладан экспорт-импорт ҳажмидаги ўзгаришлар таъсирини юмшатишга хизмат қилади ва иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкамлайди.

ХВЖ маълумотларига кўра, 2025 йил давомида миллий валюта курсининг тебраниш даражаси сезиларли ошган. Шу боис Ўзбекистоннинг валюта курси режими “сузиб юрувчи” деб баҳоланди.

Ҳисоботда мамлакатнинг халқаро захиралари ҳам юқори баҳоланган. 2025 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 66,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу мамлакатнинг бир йилдан ортиқ импорт эҳтиёжини қоплаш учун етарли экани таъкидланган.

Шунингдек, ХВЖ Марказий банкка валюта курсининг юқори мослашувчанлигини сақлаб қолиш, валюта бозорида ликвидликни ошириш ҳамда интервенсияларни аниқ стратегия асосида амалга оширишни тавсия қилди.

Мутахассислар фикрича, ушбу ёндашув ташқи иқтисодий хавфларни камайтириш, инфляцияни жиловлаш ва миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган