Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Аномал иссиқ сабаб айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча чекланади

17.07.2026 20:08

9

Энергетика вазирлиги аҳолидан электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишни сўраб, бу орқали таъминотдаги юкламани камайтиришга ҳисса қўшишга чақирди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво туфайли электр энергияси истеъмоли кескин ошди. Шу муносабат билан Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотига қисқа муддатли чекловлар жорий этилмоқда.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 16 июль куни республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 291 миллион кВт/соатни ташкил этиб, ёз мавсумидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Юқори юклама сабабли айрим ҳудудларда электр таъминоти 2 соатгача вақтинча чекланиши мумкин. Бу чора электр тармоқларидаги ортиқча юкламани камайтириш ва тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қўлланилмоқда.

Энергетика вазирлиги аҳолидан электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишни сўраб, бу орқали таъминотдаги юкламани камайтиришга ҳисса қўшишга чақирди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган