Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун ер ва мол-мулк солиғи 10 баравар оширилади

19.07.2026 16:10

23

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналар эгаллаб турган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи амалдаги ставканинг 10 баравари миқдорида белгиланади. Мазкур иссиқхоналарга солиқ имтиёзлари ҳам татбиқ этилмайди.

Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг айрим туманларида жойлашган иссиқхоналарга нисбатан ер ва мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу бўйича қонун лойиҳаси 31 июлга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларидаги иссиқхоналар эгаллаб турган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи амалдаги ставканинг 10 баравари миқдорида белгиланади. Мазкур иссиқхоналарга солиқ имтиёзлари ҳам татбиқ этилмайди.

Айни пайтда, иситиш қурилмалари (қозонхоналари) демонтаж қилинган ёки электр энергияси орқали иситиладиган иссиқхоналарга ушбу оширилган солиқ ставкалари қўлланилмайди. Бу ҳақдаги маълумотлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тақдим этилади.

Қайд этилишича, мазкур ўзгартишлар Тошкент шаҳри ва вилоятида иссиқхона хўжаликларининг экологик таъсирини камайтириш ҳамда экологик хавфсиз ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган