Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Терговчиликдан ПДХХгача: Рустам Жўраев қайси лавозимларда хизмат қилган?

19.07.2026 19:30

68

Рустам Жўраев спортни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшган. У Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қўл жанги федерацияси ҳамда Камондан отиш федерацияси раиси сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистонда хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга Рустам Мирзаевич Жўраев ўз хизмат йўлини оддий терговчиликдан бошлаб, мамлакатнинг энг юқори даражадаги хавфсизлик хизмати раҳбарлигигача етди. Унинг хизмат йўли қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.  

Илк хизмат йўли

- 1989 йилдан: Юнусобод тумани ИИБ жиноят-қидирув бўлимида кичик инспектор.  

- Кейинчалик терговчи ва катта терговчи лавозимларида хизмат қилган.  

Ички ишлар ва Президент девонидаги фаолият

- 2003—2008 йиллар: ИИВ Жиноят қидирув ва Тергов бош бошқармаларида масъул лавозимлар.  

- 2008—2012 йиллар: Президент девонида инспектордан бош инспекторгача.  

- 2012—2015 йиллар: Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи.  

Вилоятлар ва вазирлик даражасидаги раҳбарлик

- 2015 йил: Наманган вилояти ИИБ бошлиғи.  

- 2015—2017 йиллар: Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи.  

- 2017—2018 йиллар: Фавқулодда вазиятлар вазири.  

- 2018—2020 йиллар: Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи.  

Юқори раҳбарлик лавозимлари

- 2020—2026 йиллар: Миллий гвардия қўмондони.  

- 2026 йил январидан: Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.  

- 2026 йил июлидан: Президент Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раиси.  

Жамоатчилик ва спорт соҳаси

Рустам Жўраев спортни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшган. У Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қўл жанги федерацияси ҳамда Камондан отиш федерацияси раиси сифатида фаолият юритган.  

Ҳарбий унвонлари: 2018 йилда «генерал-майор», 2026 йилда «генерал-лейтенант» унвонлари берилган.  

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган