Европада июль ойининг сўнгги ўн кунлиги ва август ойининг биринчи ўн кунлигида кузатиладиган энг кучли иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда. Мутахассислар айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 50 даража Цельсийгача етиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Маълум қилинишича, иссиқлик маркази Испаниядан Италия жанубига кўчган. Сардиния оролида сояда 47 даража иссиқлик қайд этилган бўлиб, бу 2023 йилдаги рекорддан атиги бир даража паст. Шунингдек, кўрсаткич 2021 йилда Сицилияда кузатилган Европа рекорди — 48,8 даражага ҳам яқинлашган.
Яқин кунларда Италия, Греция ва Болқон мамлакатларида ҳарорат бироз пасайиши кутилса-да, кундузи 30–35 даража, кечалари эса айрим ҳудудларда 25 даражадан пастга тушмаслиги прогноз қилинмоқда.
Синоптиклар бу салқинлашув узоқ давом этмаслиги, ёзнинг энг иссиқ босқичи ҳали олдинда эканини таъкидламоқда.

