Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Элдор Шомуродовнинг голи мундиалнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

21.07.2026 09:11

21

Мундиалда Килиан Мбаппе, Эрлинг Ҳоланд, Лионел Месси, Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниор каби жаҳон футболи юлдузлари томонидан урилган энг чиройли 12 та гол овозга қўйилган.

ФИФА расмий сайтида ЖЧ-2026нинг «Энг яхши гол» (Goal of the Tournament) номинацияси бўйича овоз бериш бошланди.

Мундиалда Килиан Мбаппе, Эрлинг Ҳоланд, Лионел Месси, Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниор каби жаҳон футболи юлдузлари томонидан урилган энг чиройли 12 та гол овозга қўйилган.

Ушбу нуфузли рўйхатдан Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР терма жамоаси дарвозасига йўллаган ажойиб «парашют» зарбаси ҳам ўрин олган.

ФИФА расмий сайти

Ҳамюртимизга овоз бериш орқали унинг голи футбол тарихидан муносиб жой олишига ҳисса қўшишимиз мумкин!

Овоз бериш жараёни 27 июлгача давом этади.

Овоз бериш тартиби:

1-қадам: FIFA расмий саҳифасига ўтинг.

2-қадам: Номзодлар орасидан Элдор Шомуродовнинг голини танланг ва «VOTE» тугмасини босинг.

3-қадам: Овозни муваффақиятли якунлаш учун «CREATE A FIFA ID ACCOUNT» тугмаси орқали тезкор рўйхатдан ўтинг ёки мавжуд аккаунтингизга киринг.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган