Тошкент вилоятида жамоат транспортининг янги тарифлари белгиланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида айтилади. Қарор 2026 йил 20 ииюл куни қабул қилинган.
Унга кўра, соатлик, кунлик, уч ойлик, олти ойлик ва йиллик лимитсиз тарифлар режасини ишлаб чиқилиб, йўналишларда йўлкира учун нақд пулда тўловлар бўйича тарифларни қайта кўриб чиқиш ва уларни электрон тўлов тарифига нисбатан 30 фоизга юқори этиб белгилаш ҳамда тарифларни келишиш ва тасдиқлаш белгиланди.
Бунда, бир нафар йўловчи учун қатнов транспорт карталари ва банк карталари орқали амалга оширилганда бир марталик рағбатлантирувчи тариф – 2 000 (икки минг) сўм (ҚҚС билан);
- йўлкира учун нақд пулда тўловлар бўйича тарифларни қайта кўриб чиқиш ва уларни электрон тўлов тарифига нисбатан 30 фоизга юқори этиб бир йўловчи учун нақд пулда 2600 (икки минг олти юз) сўм (ҚҚС билан);
- бир нафар йўловчининг юкини ташиш бўйича хизмат учун –2600 (икки минг олти юз) сўм(ҚҚС билан) этиб белгиланди.
Ушбу қарор эълон қилингандан дарҳол кучга кириши белгиланган.




