Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Чилида кучли ёмғирлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

21.07.2026 13:08

13

Маълум қилинишича, вақтинчалик жойлаштириш марказларига 1168 нафар одам эвакуация қилинган. Асосан Атакама, Кокимбо ва пойтахт округидаги 104,5 мингдан ортиқ аҳоли ташқи дунёдан узилиб қолган.

Чилида ҳафта охирида кузатилган аномал кучли ёмғирлар оғир оқибатларга олиб келди. Мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Максимо Павеснинг маълумотига кўра, табиий офат натижасида 10 киши ҳалок бўлган, 17 нафар фуқаро жароҳатланган, яна 4 киши бедарак йўқолган.

Расмийларга кўра, якшанба куни бир соат ичида ёғган ёғингарчилик ҳажми ойлик меъёрга тенг бўлган. Дарёларда сув сатҳининг кескин кўтарилиши оқибатида қатор автомобиль йўллари ёпилди, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ҳозирда қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда. Ҳукумат аҳолини зарурат бўлмаса, уйдан чиқмасликка чақирди.

Маълум қилинишича, вақтинчалик жойлаштириш марказларига 1168 нафар одам эвакуация қилинган. Асосан Атакама, Кокимбо ва пойтахт округидаги 104,5 мингдан ортиқ аҳоли ташқи дунёдан узилиб қолган.

Табиий офат оқибатида 2 мингдан зиёд уй жиддий шикастланган, 76 та бино бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, 138 мингга яқин аҳоли электр таъминотисиз қолган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган