Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Венесуэлада хантавирусдан 3 киши вафот этди

22.07.2026 09:11

10

«Ансоатеги штатида хантавирус ташхиси лабораторияда тасдиқланган уч нафар беморнинг вафоти ҳақида чуқур афсус билан хабар қиламиз. Мамлакатимизда ушбу вируснинг одамдан одамга юқишига оид илмий далиллар мавжуд эмас», — дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

Венесуэла Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ансоатеги штатида лаборатория таҳлиллари орқали хантавирус тасдиқланган уч нафар бемор вафот этганини маълум қилди.

Шу билан бирга, вазирлик мамлакат ҳудудида вируснинг одамдан одамга юқиши ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидлади.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, хантавирус асосан қишлоқ хўжалиги ҳудудларида яшовчи кемирувчилар орқали юқади. Инсон вирусни ёпиқ биноларда кемирувчиларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги заррачаларини нафас орқали ютиш натижасида юқтириб олиши мумкин.

«Ансоатеги штатида хантавирус ташхиси лабораторияда тасдиқланган уч нафар беморнинг вафоти ҳақида чуқур афсус билан хабар қиламиз. Мамлакатимизда ушбу вируснинг одамдан одамга юқишига оид илмий далиллар мавжуд эмас», — дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Баринас штатида икки нафар тиббиёт ходими ҳам вафот этганини маълум қилди. Ҳозирда уларнинг ўлим сабаблари ўрганилмоқда.

Расмийларга кўра, мазкур икки ҳолат бир-бири билан боғлиқ эмас. Терговнинг якуний натижалари қўшимча равишда расмий ахборот каналлари орқали эълон қилинади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган