Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мурунтов конида BelAZ ва пикап иштирокидаги ЙТҲда икки нафар ишчи-ходим ҳалок бўлди

22.07.2026 11:04

10

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли чанг туфайли кўриш масофаси чеклангани сабаб хизмат автомобили BelAZ ҳаракатланаётган ҳудудга кириб қолган ва тўқнашув юз берган.

21 июль куни соат 05:30 атрофида Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Мурунтов конида BelAZ русумли автoағдаргич ҳамда хизмат пикапи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли чанг туфайли кўриш масофаси чеклангани сабаб хизмат автомобили BelAZ ҳаракатланаётган ҳудудга кириб қолган ва тўқнашув юз берган. Ҳодиса оқибатида икки нафар ишчи-ходим ҳалок бўлган.

Навоий кон-металлургия комбинати Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдириб, автoағдаргич ва хизмат автомобили иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки нафар ходим вафот этганини тасдиқлади.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳамда махсус ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва барча тафсилотлари расмий текширув якунлари бўйича маълум қилинади, дейилади хабарда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган