Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Францияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди

22.07.2026 20:50

39

Миллий ассамблея қонун лойиҳасини 279 нафар депутатнинг овози билан маъқуллади, 81 нафар депутат эса қарши овоз берди. Бир кун аввал ҳужжат Сенат томонидан ҳам тасдиқланган эди. Шу билан Франция бундай тақиқни қонун даражасида жорий этган дунёдаги учинчи давлат бўлди. Бунгача Бразилия ва Австралия ҳам шундай қарор қабул қилган эди.

Франция парламенти 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Шу тариқа, Франция Европада «TikTok» каби ижтимоий тармоқларга болалар киришини қонун билан чеклаган илк давлатга айланди. Бироқ чеклов «YouTube» орқали видеоларни томоша қилиш ёки мессенжерлардаги шахсий ёзишмаларга татбиқ этилмайди.

Миллий ассамблея қонун лойиҳасини 279 нафар депутатнинг овози билан маъқуллади, 81 нафар депутат эса қарши овоз берди. Бир кун аввал ҳужжат Сенат томонидан ҳам тасдиқланган эди. Шу билан Франция бундай тақиқни қонун даражасида жорий этган дунёдаги учинчи давлат бўлди. Бунгача Бразилия ва Австралия ҳам шундай қарор қабул қилган эди.

Янги тартиб 1 сентябрдан бошлаб очиладиган янги аккаунтларга нисбатан кучга киради. 2027 йил 1 январга қадар эса 15 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларнинг мавжуд аккаунтлари ёпилиши керак бўлади.

Қонунга кўра, болалар ёки уларнинг ота-онасига нисбатан жарима қўлланмайди. Шунингдек, таълим ва илмий ресурслар ҳамда мессенжерлардаги шахсий мулоқотлар чекловдан мустасно ҳисобланади. Масалан, «YouTube» орқали видеоларни томоша қилиш ёки «WhatsApp» орқали шахсий хат ёзиш мумкин бўлади. Бироқ мессенжерлардаги каналлар ёки изоҳ қолдириш каби ижтимоий тармоқ функцияларидан фойдаланиш учун ёшни тасдиқлаш талаб этилади.

Қонунда платформалар фойдаланувчилар ёшини қай тарзда текшириши аниқ белгиланмаган. Бу масала ҳар бир платформанинг ўз ихтиёрига қолдирилган. Таклиф этилган усуллар орасида «France Connect» ва «Docaposte» давлат хизматлари, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида селфи орқали ёшни баҳолаш каби технологиялар ҳам бор.

Социалистлар ва чап қанот мухолифати вакиллари ёшни тасдиқлаш механизмлари аниқ эмаслигини таъкидлаб, қонун лойиҳасига қарши чиққан.

Шунга қарамай, тажрибасини бошқа Европа давлатлари ҳам диққат билан кузатаётган Франция ушбу ислоҳотни янги ўқув йилидан бошлаб амалга оширишни режалаштирмоқда.

Қонуннинг яна бир қисми мактабларда смартфон ва бошқа гаджетлардан фойдаланишни чеклашга бағишланган. Айрим таълим муассасалари ички тартиб-қоидаларига мувофиқ истиснолар белгилаши мумкин. Шунингдек, мактаблар ўқувчилар учун экран қаршисида ортиқча вақт ўтказишнинг кўриш қобилиятига салбий таъсири ва ижтимоий тармоқларга психологик қарамлик хавфи ҳақида мунтазам равишда тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориши шарт бўлади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган