2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россиядаги биринчи синф ўқувчилари уй вазифасиз таълим оладилар. Янги талаблар Маърифат вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, унга кўра биринчи синф ўқувчилари учун уй вазифаси тўлиқ бекор қилинади.
Авваллари услубий тавсиялар уй вазифаларини бажаришни босқичма-босқич жорий этишга рухсат бериб, унинг давомийлигини кунига бир соат билан чеклаган эди. Энди эса бу норма бекор қилиниб, биринчи синф ўқувчилари учун уй вазифаларининг рухсат этилган меъёрига оид қоида ҳам чиқариб ташланди, деб ёзади «Российская газета».
Ўзгаришлар болаларнинг мактабга мослашув даврида ўқув юкламасини камайтиришга қаратилган. Шу билан бирга, биринчи синф ўқувчилари учун таълим жараёни тўлиқ мактаб дарслари доирасида ташкил этилади.

