Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Абитуриентлар учун йўналиш танлаш қачон бошланади?

23.07.2026 11:36

11

Амалдаги тартибга кўра, абитуриентлар 25 июлдан 8 августга қадар тўплаган балларига мос равишда бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имкониятига эга бўлади. Йўналиш танлаш якунланганидан сўнг, 8–17 август кунлари якуний мандатни шакллантириш ишлари олиб борилади. Дастлабки режага кўра, мандат натижалари 17 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.


2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 24 июль куни якунланади. Шу куни 23 июльда ўтказилган тест синовлари натижалари ҳам эълон қилиниб, барча абитуриентларнинг тўплаган баллари тўлиқ маълум бўлади.

Шундан сўнг қабул жараёнининг навбатдаги муҳим босқичи — олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш бошланади.

Амалдаги тартибга кўра, абитуриентлар 25 июлдан 8 августга қадар тўплаган балларига мос равишда бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имкониятига эга бўлади.

Йўналиш танлаш якунланганидан сўнг, 8–17 август кунлари якуний мандатни шакллантириш ишлари олиб борилади. Дастлабки режага кўра, мандат натижалари 17 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар эса 18–27 август кунлари техникумларни танлаш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, жорий йилда олий таълим муассасаларига 677 минг 907 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 54,5 минг нафарга кам. Шу боис мутахассислар мандат натижалари бу йил ҳам белгиланган муддатдан олдинроқ эълон қилиниши эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган