Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

ФИФА Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги иштирокини юқори баҳолади

23.07.2026 15:17

16

ФИФА фикрича, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа турнир давомида техник ва фидокорона ўйин намойиш этди. Шу билан бирга, юқори суръатдаги мусобақага мослашиш қийин бўлгани қайд этилди.

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини «тарихий дебют» деб баҳолади.

Ташкилот таъкидлашича, Ўзбекистон гуруҳ босқичидан ўта олмаган бўлса-да, илк иштирок миллий футбол тарихида муҳим саҳифа бўлди.

ФИФА Колумбияга қарши учрашувда Аббосбек Файзуллаев киритган Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига урган голи гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилди.

ФИФА фикрича, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа турнир давомида техник ва фидокорона ўйин намойиш этди. Шу билан бирга, юқори суръатдаги мусобақага мослашиш қийин бўлгани қайд этилди.

Шарҳда 18 ёшли Беҳруз Каримов каби ёш футболчиларнинг иштироки ҳам юқори баҳоланиб, Жаҳон чемпионатида тўпланган тажриба келгуси мусобақаларга тайёргарликда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган