Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Субсидия учун аризаларни қабул қилиш 27 июлдан бошланади

24.07.2026 12:06

13

​Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги шарт.

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июл куни бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддати доирасида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 27 июль куни соат 15:00 да бошланади.

​Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.

​Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.

​Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар:

- Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш;

- myGov мобил иловаси;

- my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.

Субсидия тақдим этувчи банклар рўйхати ҳаволада келтирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган