Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Испания ва Франциядаги ўрмон ёнғинлари: ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди

25.07.2026 17:58

13

Мадрид автоном ҳудуди раҳбари Исабель Диас Аюсонинг таъкидлашича, кучли шамол ва юқори ҳарорат туфайли бир вақтнинг ўзида учта йирик ёнғин қўшилиб кетган ва бу Мадрид минтақаси тарихидаги энг йирик табиий ёнғинга айланган.

Испания ва Францияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабаб ўн минглаб одамлар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Испанияда ёнғинлар Мадрид атрофигача етиб борди. Ҳукумат табиий ёнғинлар туфайли мамлакат тарихида илк бор фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мадриднинг ғарбий тоғли ҳудудларидаги шаҳарчалардан ўн минглаб аҳоли кўчирилди. Ёнғинни ердан ва ҳаводан туриб ўчиришга уринишлар ҳозирча самара бермаяпти.

Мадрид автоном ҳудуди раҳбари Исабель Диас Аюсонинг таъкидлашича, кучли шамол ва юқори ҳарорат туфайли бир вақтнинг ўзида учта йирик ёнғин қўшилиб кетган ва бу Мадрид минтақаси тарихидаги энг йирик табиий ёнғинга айланган.

Франциянинг жануби-ғарбий қисмида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда. Ёнғинлар оқибатида 110 минг киши эвакуация қилинган, 14 минг гектар майдон ёниб кетган, 53 та уй вайрон бўлган. Ёнғин Бордо шаҳрининг тарихий маркази томон ҳаракатланмоқда.

Мутахассислар вазиятнинг кейинги ривожи об-ҳавога боғлиқ эканини, Европага циклонлар кириб келган тақдирдагина ёнғинлар сусайиши мумкинлигини билдирмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган