Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 млн 91,1 минг сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи:
- Тошкент шаҳри — 12 млн 13,9 минг сўм
- Навоий вилояти — 8 млн 722,7 минг сўм
- Тошкент вилояти — 6 млн 675,7 минг сўм
Энг паст кўрсаткичлар:
- Қашқадарё вилояти — 4 млн 864,7 минг сўм
- Сурхондарё вилояти — 4 млн 937,3 минг сўм
Энг юқори ўсиш суръати Жиззах (120,4%) ва Наманган (119,4%) вилоятларида қайд этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2022 йилдаги 3,55 млн сўмдан 2026 йилда 7,09 млн сўмга етди.

