Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди

26.07.2026 10:37

14

Элчихона фуқаролардан хотиржамликни сақлаш, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва фақат расмий манбалар ахборотига таянишни сўради.

Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси ушбу мамлакатда доимий истиқомат қилаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Маълум қилинишича, Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли барча фуқаролардан ҳушёр бўлиш, шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ҳамда фақат расмий манбаларга таяниш сўралган.

Элчихона қуйидаги тавсияларга амал қилишни сўради:

• Исроил давлат органлари, жумладан, Home Front Command (Фуқаро фронти орти қўмондонлиги) томонидан берилаётган расмий хабарлар ва кўрсатмаларни мунтазам кузатиб бориш ҳамда уларга қатъий амал қилиш;

• Яшаш ёки иш жойига яқин бўлган бошпана жойлашувини олдиндан аниқлаб қўйиш;

• Сафар ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилиш, расмий чекловлар ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ огоҳлантиришларни инобатга олиш;

• Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш ҳамда яқинлари билан доимий алоқада бўлиш.

Элчихона фуқаролардан хотиржамликни сақлаш, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва фақат расмий манбалар ахборотига таянишни сўради. Қайд этилишича, вазият доимий равишда кузатиб борилмоқда ва зарурат туғилганда қўшимча маълумот берилади.

Элчихона билан боғланиш учун: ☎️ 03-672-2466

☎️ 03-672-2371

☎️ 03-758-5075

☎️ 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч ҳолатлар учун: 📞 +972 54 485 1397

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган