Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Айрим оилаларга болалар нафақаси тўлови тўхтатилиши мумкин

27.07.2026 09:40

21

Ўзбекистонда 2026 йил август ойидан бошлаб айрим оилаларга тайинланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини тайинлаш тартибига янги талаблар жорий этилади.

Ўзбекистонда 2026 йил август ойидан бошлаб айрим оилаларга тайинланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини тайинлаш тартибига янги талаблар жорий этилади.

Янги тартибга кўра, «Камбағал оила» тоифасига кирувчи оилаларда меҳнатга лаёқатли аъзолар кетма-кет 6 ой давомида расмий ишламаса ёки бандлигини тасдиқламаса, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари кейинги ойдан тўхтатилади.

Тўловларнинг узлуксиз давом этиши учун меҳнатга лаёқатли оила аъзолари расмий ишга жойлашиши, якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритиши ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим.

Мазкур тартиб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан жорий этилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган