Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ, Шерзод Хикматуллаевич Хўжаев Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири этиб тайинланди.
Тайинлов муносабати билан у шу кунга қадар фаолият юритган Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бундан аввал Шерзод Хўжаевнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шунингдек, Президентнинг алоҳида фармони билан Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди.

.png)