Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мирзиёев: Энергетикада муаммо маблағда эмас, тизим бошқарувида

27.07.2026 15:51

10

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь–июль ойларида қарийб 4 мингта авария содир бўлган. Оқибатда аҳоли ва тадбиркорлар айрим ҳолларда 8–10 соатгача электр таъминотисиз қолган. Шунингдек, тармоқдаги электр энергияси йўқотишлари 17,2 фоизни ташкил этаётгани, ўтган олти ойда 4,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси йўқотилгани маълум қилинди. Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич 25 фоиздан ҳам юқори экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика соҳасининг устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда тармоқдаги мавжуд муаммолар, электр таъминотидаги узилишлар ва бошқарув самарадорлиги танқидий муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади. Бу даврда тармоққа 23 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, умумий қуввати 9,5 гигаватт бўлган электр станциялари ишга туширилди. Шунингдек, электр ва газ тармоқларини модернизация қилиш учун 30 триллион сўм ажратилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Президент соҳадаги асосий муаммо маблағ етишмаслиги эмаслигини таъкидлади.

«Очиқ айтиш керак. Энергетикада муаммо маблағда эмас, чунки қанча керак бўлса, топиб беряпмиз. Муаммо тизимнинг бошқарувида!», — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда Энергетика вазирлиги ва унинг қуйи бўғинларида ижро интизоми ва масъулият етарли эмаслиги танқид қилинди. Президентнинг қайд этишича, бу ҳолат аҳоли ва тадбиркорларнинг тармоқ фаолиятидан норозилигига сабаб бўлмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь–июль ойларида қарийб 4 мингта авария содир бўлган. Оқибатда аҳоли ва тадбиркорлар айрим ҳолларда 8–10 соатгача электр таъминотисиз қолган.

Шунингдек, тармоқдаги электр энергияси йўқотишлари 17,2 фоизни ташкил этаётгани, ўтган олти ойда 4,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси йўқотилгани маълум қилинди. Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич 25 фоиздан ҳам юқори экани қайд этилди.

Президент ҳар бир электр узилиши иқтисодиёт ва тадбиркорликка етказаётган зарар ҳисоблаб чиқилмаётганини танқид қилди ҳамда соҳа раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимларга инфратузилмани ривожлантириш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар юклади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган