Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Косонда маҳалла раҳбари иштирокидаги видео юзасидан хизмат текшируви бошланди

29.07.2026 09:44

60

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мазкур видеода фуқарога нисбатан қилинган муомала ва сўзлашув услуби давлат хизматчиси одоб-ахлоқ меъёрларига мутлақо зид эканини билдириб, бундай хатти-ҳаракатларни қатъий қоралади.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси бўлими бошлиғи Убайдулла Очилов иштирокидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мазкур видеода фуқарога нисбатан қилинган муомала ва сўзлашув услуби давлат хизматчиси одоб-ахлоқ меъёрларига мутлақо зид эканини билдириб, бундай хатти-ҳаракатларни қатъий қоралади.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан хизмат текширувини ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Ўрганиш якунларига кўра, ходимнинг хатти-ҳаракатларига қонунчилик доирасида ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган