Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олимлар: инсон мияси кўп вазифани бир вақтнинг ўзида бажаришни ўрганиши мумкин

29.07.2026 13:48

39

Тадқиқотга кўра, дастлаб мураккаб вазифалар миянинг қарор қабул қилиш ва диққатни бошқариш учун масъул қисми — префронтал кортекс томонидан бажарилади. Бироқ узоқ вақт машқ қилингач, бу вазифаларнинг бир қисми хотира ва объектларни танишга масъул бўлган чакка қисмига ўтади. Бу эса миянинг бошқа ишлар учун кўпроқ ресурс ажратишига имкон беради.

АҚШдаги Жоржтаун университети тиббиёт маркази олимлари ўтказган янги тадқиқот инсон мияси машқлар орқали бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани самарали бажаришга мослаша олишини кўрсатди. Тадқиқот натижалари Journal of Cognitive Neuroscience журналида эълон қилинган.

Тадқиқотга кўра, дастлаб мураккаб вазифалар миянинг қарор қабул қилиш ва диққатни бошқариш учун масъул қисми — префронтал кортекс томонидан бажарилади. Бироқ узоқ вақт машқ қилингач, бу вазифаларнинг бир қисми хотира ва объектларни танишга масъул бўлган чакка қисмига ўтади. Бу эса миянинг бошқа ишлар учун кўпроқ ресурс ажратишига имкон беради.

Олимлар 11 нафар иштирокчи билан тажриба ўтказиб, уларга бир неча ҳафта давомида 30 мингдан ортиқ топшириқни бажартирди. Функционал МРТ ва ЭЭГ ёрдамида мия фаолияти машғулотлардан олдин ва кейин таҳлил қилинди.

Натижалар шуни кўрсатдики, вазифаларнинг бир қисми автоматлашгач, иштирокчилар бир вақтнинг ўзида иккинчи вазифани ҳам анча самарали бажарган.

Тадқиқот муаллифлари бу кашфиёт сунъий интеллектни ривожлантириш, шунингдек, айрим руҳий касалликларни даволаш усулларини такомиллаштиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Аммо улар хулосаларни тасдиқлаш учун янада кенг кўламли тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини қайд этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган