Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда 1 августдан бир қатор янги тартиблар кучга киради

29.07.2026 15:25

47

1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бу орқали солиқ тўловчилар хизматлар сифати ва қулайлигини баҳолаш имкониятига эга бўлади. Янги тартибга кўра, хавфли саноат объектларидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга ундирилган жарима маблағининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантириш пули тўланади.

2026 йил 1 августдан Ўзбекистонда бир қатор қонунчиликдаги ўзгаришлар амалга киради. Улар газ таъминоти, бизнес текширувлари, солиқ маъмурчилиги, транспорт ва табиатни муҳофаза қилиш соҳаларини қамраб олади.

Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятнинг айрим туманларида иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш тўхтатилади, амалдаги шартномалар бекор қилинади. Шунингдек, иссиқхоналар истеъмол қиладиган сув учун тўловлар саноат корхоналари учун белгиланган энг юқори тарифнинг беш баравари миқдорида ҳисобланади.

Бизнес субъектларини текшириш фақат QR-код орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўтказилади. Давлат назоратини амалга оширувчи ходимлар учун «Ягона давлат назорати» мобил иловасидан фойдаланиш мажбурий бўлади, қоғоз гувоҳномалар эса бекор қилинади.

Шунингдек, жарима майдончасига олиб кетилган автомобилларни қайтариш рухсатномаси электрон тизимдаги QR-код орқали расмийлаштирилади.

1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бу орқали солиқ тўловчилар хизматлар сифати ва қулайлигини баҳолаш имкониятига эга бўлади.

Янги тартибга кўра, хавфли саноат объектларидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга ундирилган жарима маблағининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантириш пули тўланади.

Бундан ташқари, «Trade-in» дастури доирасида эски автомобилни топшириб, янгисини харид қилганларга автокредит фоизларининг бир қисми қоплаб берилади. Қарз (молиявий ёрдам) ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш ҳам мажбурий бўлади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонда йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ёввойи ҳайвонларни овлашга вақтинчалик мораторий жорий этилади. Бу чеклов қор қоплони, сайғоқ, Бухоро буғуси, Туркистон силовсини, фламинго, қора лайлак ва бошқа муҳофаза қилинадиган турларга нисбатан амал қилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган