Тошкент шаҳар судларида жамоатчилик эътиборида бўлган бир нечта жиноят ишларини кўриш бошланди. Судлар қарорига кўра, мазкур ишлар ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда.
Жумладан, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва яна 29 нафар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори А. Ортиқов ва яна 6 нафар, шунингдек, А. Ашуров ҳамда яна 3 нафар судланувчига нисбатан жиноят ишлари тегишли туман судларида мазмунан кўриб чиқиляпти.
Суд маълумотига кўра, ушбу жиноят ишларида шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотлар мавжудлиги сабабли суд жараёнлари ёпиқ тартибда ўтказилиши белгиланган.
Қайд этилишича, суд жараёнлари якунланганидан сўнг уларнинг натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

