Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тайванда машҳур актёр ўз хонадонида вафот этган ҳолда топилди

30.07.2026 09:48

34

Маълум қилинишича, 26 июль куни кундузи қўшнилар хавотирга тушиб, тегишли идораларга хабар берган. Бунга актёр яшаган мансарда хонадонида телевизор эрталабдан бери жуда баланд овозда ишлаб тургани ҳамда эрталаб курьер олиб келган овқат тушгача эшик олдида очилмаган ҳолда қолгани сабаб бўлган.

Тайванда кино ва телесериаллардаги роллари билан танилган машҳур актёр Ван Кай 43 ёшида ўз хонадонида вафот этган ҳолда топилди. Ҳозирча унинг ўлими сабаблари аниқланмаган.

Маълум қилинишича, 26 июль куни кундузи қўшнилар хавотирга тушиб, тегишли идораларга хабар берган. Бунга актёр яшаган мансарда хонадонида телевизор эрталабдан бери жуда баланд овозда ишлаб тургани ҳамда эрталаб курьер олиб келган овқат тушгача эшик олдида очилмаган ҳолда қолгани сабаб бўлган.

Соат тахминан 13:00 ларда воқеа жойига полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келиб, эшикни очишган. Улар Ван Кайни хона полида ҳаракатсиз ётган ҳолда топишган. Шифокорлар унинг вафот этганини тасдиқлаган.

Дастлабки кўрик давомида хонадонга бузиб кириш излари, жанжал ёки тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳозирда мутахассислар актёрнинг ўлими сабабини аниқлаш учун тегишли экспертизаларни ўтказмоқда.

Ван Кай Тайваннинг энг машҳур актёрларидан biri эди. У актёрлик фаолиятини 2001 йилда, 16 ёшида бошлаган ва шу вақтгача кўплаб муваффақиятли фильмлар ҳамда телесериалларда роль ижро этган. Сўнгги вақтларда у Тайвандаги йирик кабель телеканалларидан бири — SET Taiwan эфирида ҳар куни намойиш этиладиган «Ҳаётнинг юз таъми» телесериалида бош қаҳрамонлардан бирини ижро этаётган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган