Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчи 2027 йилда ишга туширилади

30.07.2026 15:07

6

Ўзбекистонда мамлакат ичидаги миллий валютадаги барча тўловларни қайта ишлайдиган миллий тўлов свитчи 2027 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг Тўлов тизимларини ривожлантириш департаменти раҳбари Жамшид Усманов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Президент қарори билан тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда. Ҳозирда миллий тўлов свитчини жорий этиш учун зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

Янги тизим мамлакат ичидаги барча миллий валютадаги тўловларни ягона инфратузилма орқали қайта ишлаш имконини беради. Шунингдек, айрим халқаро банк карталари бўйича ҳозир хорижий процессинг марказларида амалга оширилаётган операцияларни ҳам Ўзбекистон ҳудудида қайта ишлашга шароит яратади.

Марказий банк маълумотига кўра, миллий тўлов свитчи тўлов тизими барқарорлигини ошириш, маълумотлар хавфсизлигини кучайтириш ҳамда хорижий компанияларга қарамликни камайтиришга хизмат қилади.

Тизимнинг техник жиҳатдан жорий этилиши босқичма-босқич амалга оширилиб, уни 2027 йилда тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган