2026 йил бошидан буён Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий чора кўрилди.
Қоидабузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан жавобгарликка тортилган.
Чиптасиз йўл юрганлик учун белгиланган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми — 41 минг 200 сўмни ташкил этади.
Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида ундирилган жарималарнинг умумий суммаси қарийб 2 миллиард сўмга етган.
