Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда жами 235 минг 794 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3 минг донага кўпайган.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида энг катта улуш «Cobalt» русуми ҳиссасига тўғри келди. Ҳисобот даврида ушбу моделдан 82 минг 951 дона ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, мамлакатда «Damas» русумидан 42 минг 663 дона, «Tracker»дан 23 минг 249 дона, «Onix»дан эса 18 минг 715 дона автомобил конвейердан чиққан.
Ҳисоботда хорижий брендлар ишлаб чиқариши ҳам қайд этилган. Жумладан, олти ойда «KIA» русумидаги 15 минг 184 дона, «BYD» русумидаги 13 минг 405 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, «Haval» автомобиллари ишлаб чиқариши 5 минг 61 дона, «Chery» русуми эса 4 минг 384 донани ташкил этган.
Бундан ташқари, 600 дона «Chevrolet Damas Move» ҳамда 29 минг 582 дона махсус енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

