Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун 10 280 та қўшимча квота ажратилди

01.08.2026 21:36

35

Қўшимча квоталар алоҳида таълим йўналишлари бўйича эмас, ОТМ кесимида ажратилган. Масалан, муайян университетга ҳарбий тавсияномага эга 300 нафар абитуриент ҳужжат топширса ва мазкур ОТМ учун 47 та қўшимча квота ажратилган бўлса, энг юқори балл тўплаган 47 нафар абитуриент ўзининг биринчи танлови бўйича ушбу квота асосида ўқишга тавсия этилади.

Бу йил ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар учун республика бўйича 10 280 та қўшимча квота ажратилди. Ушбу имтиёз абитуриентга қўшимча балл бермайди, балки алоҳида квота доирасида танловда қатнашиш имконини беради.

Қўшимча квоталар таълим шакллари кесимида қуйидагича тақсимланган:

кундузги таълим — 7 793 та, шундан 1 828 та грант ва 5 965 та контракт;

кечки таълим — 1 447 та, барчаси контракт;

масофавий таълим — 1 040 та, барчаси контракт.

Муҳим жиҳати, ҳарбий тавсиянома фақат абитуриент биринчи бўлиб танлаган таълим йўналишига нисбатан амал қилади. Иккинчи ва кейинги танловларга мазкур имтиёз татбиқ этилмайди.

Қўшимча квоталар алоҳида таълим йўналишлари бўйича эмас, ОТМ кесимида ажратилган. Масалан, муайян университетга ҳарбий тавсияномага эга 300 нафар абитуриент ҳужжат топширса ва мазкур ОТМ учун 47 та қўшимча квота ажратилган бўлса, энг юқори балл тўплаган 47 нафар абитуриент ўзининг биринчи танлови бўйича ушбу квота асосида ўқишга тавсия этилади.

Қолган абитуриентлар эса тавсиянома имтиёзисиз умумий танловда иштирок этади. Агар уларнинг тўплаган бали грант ёки контракт асосида қабул учун етарли бўлса, умумий тартибда ўқишга кириши мумкин.

Шунингдек, ҳарбий тавсиянома автоматик равишда қабул кафолатини бермайди. Абитуриент аввало белгиланган минимал баллдан юқори натижа қайд этиши керак. Минимал талабдан паст балл тўпланган тақдирда, тавсиянома бўйича берилган имтиёз қўлланмайди.

Яъни, ҳарбий тавсиянома баллни оширмайди — абитуриентга қўшимча квота учун алоҳида танловда қатнашиш имконини беради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган