Молиявий қийинчиликлар сабаб Суперлиганинг навбатдаги учрашувига бориш масаласи хавф остида қолган Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клубига 5 млрд сўм маблағ ажратилди.
Клубнинг маълум қилишича, маблағ Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ–107-сон қарори асосида ажратилган.
«Клубимизга ҳукуматимиз томонидан амалий ёрдам берила бошланди. Хусусан, кеча мазкур қарор асосида “Бунёдкор” футбол клубига 5 миллиард сўм ажратилди», — дейилади клуб хабарida.
Қайд этилишича, молиявий ёрдам жамоанинг Суперлигадаги иштирокини давом эттириши ва навбатдаги учрашувларга режа асосида тайёргарлик кўришига имкон беради.
Аввалроқ «Бунёдкор» клуби ПФЛга хат йўллаб, Суперлиганинг 15-турида 2 август куни «Қизилқум»га қарши Навоийда ўтказиладиган учрашувга бориш учун маблағ етишмаётганини маълум қилганди.
Клуб сафар учун йўл чипталари, меҳмонхона ва делегация аъзоларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга маблағ мавжуд эмаслигини билдирган эди.
5 млрд сўм ажратилиши ортидан «Бунёдкор» Суперлиганинг навбатдаги учрашувларига тайёргарликни давом эттиради.

