Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сеутага сузиб ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 90 нафардан ошди

02.08.2026 18:05

12

Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бир суткада тахминан 50 минг киши чегарадан ўтишга муваффақ бўлган. Сеута автоном шаҳри раҳбари Хуан Хесус Вивас эса шаҳарга келганлар сонини қарийб 60 минг нафар деб баҳолаган.

Марокашдан Испаниянинг Сеута автоном шаҳрига сузиб ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 90 нафардан ошди. Ҳозирда чегара ҳудудидаги сувликда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Миграция инқирози 30 июль куни бошланган. Ўша куни Марокашнинг минглаб фуқаролари Сеутага оммавий равишда сузиб ўтишга уринган. Айримлар дам олинадиган ҳалқалар ва кичик қайиқлардан фойдаланган.

Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бир суткада тахминан 50 минг киши чегарадан ўтишга муваффақ бўлган. Сеута автоном шаҳри раҳбари Хуан Хесус Вивас эса шаҳарга келганлар сонини қарийб 60 минг нафар деб баҳолаган.

Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Испания ҳукумати Сеутага ҳарбийларни жалб қилган. Шаҳар раҳбари юз берган воқеани «гуманитар ва ижтимоий фалокат» деб атаган.

Испания ва Марокаш ҳудудга ноқонуний кирган мигрантларни тезроқ қайтариш бўйича келишувга эришган. Испания бош вазири Педро Санчес оммавий чегарабузарликни мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид сифатида баҳолаган.

Воқеа Европада ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди. Италия бош вазири Жоржа Мелони Испаниянинг Шенген келишуvidаги иштироки масаласини қайта кўриб чиқиш мумкинлигини билдирган. Финляндия, Австрия ва Дания вакиллари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Бироқ Европанинг собиқ ташқи ишлар раҳбари Жозеп Боррель бундай тартибнинг амалга оширилиши мумкин эмаслигини айтган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган