Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинча ўчирилади

03.08.2026 09:26

12

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» маълум қилишича, ишлар 3 август соат 10:00 дан 4 август соат 10:00 гача давом этади. Профилактика доирасида Мирзо Улуғбек туманидаги сув тақсимлаш иншоотида 5 та магистрал зулфин алмаштирилади. Шундан 2 таси диаметри 1200 мм, 3 таси эса 800 ммни ташкил этади.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ичимлик суви тармоқларида режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхатилади.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» маълум қилишича, ишлар 3 август соат 10:00 дан 4 август соат 10:00 гача давом этади.

Профилактика доирасида Мирзо Улуғбек туманидаги сув тақсимлаш иншоотида 5 та магистрал зулфин алмаштирилади. Шундан 2 таси диаметри 1200 мм, 3 таси эса 800 ммни ташкил этади.

Сув таъминотини тўлиқ тиклаш учун 24 соат вақт талаб этилади. Шу даврда:

  • 22 та маҳалла;
  • 884 та кўп қаватли уй;
  • 7 006 та якка тартибдаги хонадон;
  • 242 та давлат ва ижтимоий соҳа муассасаси;
  • 33 017 нафар аҳоли

ичимлик суви таъминотида вақтинча узилишга дуч келади.

Марказлашган сув таъминотидан вақтинча узиладиган маҳаллалар ҳамда давлат ва ижтимоий соҳа муассасаларига ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилади.

Масъул хизматлар профилактика ишларининг боришини назоратга олган.

Аҳолига сув таъминотидаги вақтинчалик узилишни инобатга олиб, зарур миқдорда ичимлик сувини олдиндан захира қилиб қўйиш тавсия этилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган