Тошкент шаҳри Олмазор туманида меҳмонхона қурилиши учун қазилган котлован чети ўпирилиши ортидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, қурилиш объектида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилгани оқибатида бир нафар фуқаро жароҳат олган. У ҳозирда шифохонада даволанмоқда.
Тергов давомида пудратчи МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси — меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, 192-11-моддаси — нодавлат ташкилот мансабдор шахслари томонидан ваколатларни суиистеъмол қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

