Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Дания армияда хизмат муддатини узайтириб, аёлларни ҳам мажбурий чақирувга киритди

04.08.2026 09:12

26

Мамлакат Қуролли кучлари маълумотига кўра, душанба куни қарийб 1,6 минг нафар ёш ҳарбий хизматни бошлаган. Янги тартибга кўра, хизмат муддати аввалги 4 ойдан 11 ойга узайтирилган. Аёлларни эркаклар билан тенг асосда армияга чақириш тўғрисидаги қонун эса 2025 йил июль ойидан амал қила бошлаган.

Дания Украинадаги вазият ва Гренландия атрофидаги геосиёсий таранглик фонида ҳарбий хизмат тизимини кенгайтирди. Энди мамлакатда ҳарбий хизмат муддати узайтирилди ва аёллар ҳам эркаклар билан тенг равишда ҳарбий чақирув тизимига киритилди.

Мамлакат Қуролли кучлари маълумотига кўра, душанба куни қарийб 1,6 минг нафар ёш ҳарбий хизматни бошлаган. Янги тартибга кўра, хизмат муддати аввалги 4 ойдан 11 ойга узайтирилган.

Аёлларни эркаклар билан тенг асосда армияга чақириш тўғрисидаги қонун эса 2025 йил июль ойидан амал қила бошлаган.

Шунингдек, Дания тарихда биринчи марта 100 нафардан ортиқ чақирилувчидан иборат ҳарбий ротани Гренландияга юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия АҚШ таркибига ўтиши кераклиги ҳақидаги бир неча бор билдирган фикрлари фонида қабул қилинмоқда. Дания ва Гренландия ҳукуматлари эса Вашингтонни оролнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирган.

Дания армиясида хизмат бошлаганлар орасида 19 ёшли малика Изабелла ҳам бор. У Гусар гвардия полкида ҳарбий хизматни ўташ учун рўйхатдан ўтган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган