Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сурхондарёда 100 йиллик 11 туп Зарафшон арчаси ноқонуний қўпорилди

04.08.2026 12:45

15

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳудудда 11 туп қарийб 100 йиллик Зарафшон арчаси қўпорилган. Текширув якунлари бўйича айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши, натижалар эса жамоатчиликка қўшимча равишда маълум қилиниши билдирилди.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида қарийб 100 йиллик Зарафшон арчаларининг ноқонуний қўпорилгани юзасидан текширув бошланди. Бу ҳақда Экология миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3-август куни Сариосиё тумани Сангардак маҳалласидаги Узун ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда дарахтларни қўпориш ва уларга шикаст етказиш ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда Экология миллий қўмитаси Экополицияси, Бош прокуратура, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳудудий экология бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ишлар ҳеч қандай рухсатномасиз амалга оширилган. Қайд этилишича, дарахтларни қўпориш ишлари экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай давом эттирилган.

Ҳозирда дарахтларга етказилган экологик зарар миқдори, қурилиш ишларининг экологик қонунчилик талабларига мувофиқлиги ҳамда воқеага алоқадор шахсларнинг жавобгарлиги ўрганилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳудудда 11 туп қарийб 100 йиллик Зарафшон арчаси қўпорилган. Текширув якунлари бўйича айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши, натижалар эса жамоатчиликка қўшимча равишда маълум қилиниши билдирилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган