Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Энди бошпанасизлар Ижтимоий марказларга суд қарорисиз жойлаштирилади

04.08.2026 15:32

7

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бошпанасиз шахсларни ижтимоий марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Энди улар мазкур марказларга фақат ўз розилиги билан қабул қилинади. Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади. Шунингдек, улар индивидуал режалар асосида ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланади.

Президентнинг «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органларининг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари деб қайта номланади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бошпанасиз шахсларни ижтимоий марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Энди улар мазкур марказларга фақат ўз розилиги билан қабул қилинади.

Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади. Шунингдек, улар индивидуал режалар асосида ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланади.

2026 йил 1 октябрдан бошлаб ижтимоий марказларда бўлган бошпанасиз шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади.

Уларга туман ва шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали касб-ҳунарга ўқитиш учун ваучерлар ажратилади.

Шунингдек, марказда бўлган даврда улар муассаса манзили бўйича вақтинча рўйхатга қўйилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда вақтинча рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ давлат божи «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган