Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ талон-торожлик аниқланди

05.08.2026 16:42

21

Маълум қилинишича, агентликнинг масъул шахслари икки нафар ходим — Б.Д. ва Н.А.га амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисоблаб тўлаган. Шунингдек, интизомий жазо чораси амал қилиб турганига қарамасдан, Меҳнат кодекси талабларига зид равишда 8 нафар ходимга яна 88,5 млн сўм тўланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Маълум қилинишича, агентликнинг масъул шахслари икки нафар ходим — Б.Д. ва Н.А.га амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисоблаб тўлаган. Шунингдек, интизомий жазо чораси амал қилиб турганига қарамасдан, Меҳнат кодекси талабларига зид равишда 8 нафар ходимга яна 88,5 млн сўм тўланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳаракатлар оқибатида жами 1 млрд 20,1 млн сўм бюджет маблағи растрата йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган