Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Оқсарой қароргоҳи атрофини очиқ хиёбонга айлантириш ишлари бошланди

06.08.2026 09:28

17

Маълум қилинишича, боғга киришни чеклаб турган тўсиқлар демонтаж қилиниб, улар ўрнида қулай кириш йўлаклари ҳамда ўзаро боғланган пиёдалар йўлаклари тармоғи барпо этилади. Ҳудудда ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болали оилалар ва болалар аравачасидаги ташриф буюрувчилар учун тўсиқсиз муҳит яратиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектарлик ҳудудда очиқ жамоат боғини барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, боғга киришни чеклаб турган тўсиқлар демонтаж қилиниб, улар ўрнида қулай кириш йўлаклари ҳамда ўзаро боғланган пиёдалар йўлаклари тармоғи барпо этилади.

Ҳудудда ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болали оилалар ва болалар аравачасидаги ташриф буюрувчилар учун тўсиқсиз муҳит яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, мавжуд яшил ҳудудларни сақлаб қолиш, сояли сайр йўлаклари ва сокин дам олиш масканларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғда замонавий ёритиш тизими, навигация ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш воситалари ўрнатилади.

Ҳокимликка кўра, лойиҳа пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда марказий кўчалар ва уларга туташ ҳудудларда қулай жамоат маконларини яратишга қаратилган кенг кўламли ишларининг бир қисми ҳисобланади.

Боғнинг 10 гектар қисми келгусида тахминан 700 гектар майдонни қамраб оладиган Тошкентнинг «яшил йўналиши»га киритилади. Ушбу йўналиш «Magic City», «Анҳор-Локомотив» боғи, Экопарк, Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғ, Абдулла Қодирий боғи, Ислом цивилизацияси маркази ва бошқа жамоат маконларини ўзаро боғлайди.

«Яшил йўналиш» доирасида Тошкентдаги боғларни ўзаро боғлаб, одамлар биридан иккинчисига эркин ўтиши мумкин бўлган ягона жамоат макони яратиш кўзда тутилмоқда. Бу шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Ҳоким ўринбосарининг таъкидлашича, ҳудудда капитал қурилиш ишлари режалаштирилмаган. Боғда сайр йўлаклари ва дам олиш масканлари барпо этилади, ўриндиқлар ўрнатилади, мавжуд йўлаклар асосида тротуарлар янгиланади.

Ҳудудда бирорта ҳам дарахт кесилмаслиги таъкидланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган