Аввалроқ, Яшнобод тумани «Ширинобод» маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган йигит маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этгани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур ҳолат юзасидан йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Судда ҳуқуқубузар йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тўлиқ тушуниб етканлигини, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берди.
Суд қарори билан у МЖтКнинг 183-моддаси, 187-моддаси 2-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

